Эрон ва АҚШ музокаралари Истанбулда эмас, Ўмонда ўтказилади
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи ядровий дастур бўйича АҚШ билан музокаралар Маскатда жума куни соат 10:00 (Гринвич бўйича 06:00)да бошланиши ҳақида X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
Ушбу постдан аввал, чоршанба оқшомида Axios нашри мавзулар ва учрашув жойи бўйича келишмовчиликлар туфайли музокаралар бекор қилиниш арафасида эканлиги ҳақида хабар тарқатган эди. Шу пайтгача музокаралар Истанбулда ўтказилиши кутилаётганди.
Бироқ кейинроқ Axios бир нечта Яқин Шарқ етакчиларининг аралашуви туфайли музокаралар барибир бўлиб ўтишини ва унга Ўмон пойтахти Маскат мезбонлик қилишини маълум қилди. Музокараларда АҚШ номидан бошқа бир қатор можароларни ҳал қилишда ҳам иштирок этаётган махсус вакил Стив Уиткофф қатнашиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter