Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция ва Британия Украинага 15 минг аскар юбормоқчи

Франция ва Британия Украинага 15 минг аскар юбормоқчи

Франция ва Буюк Британия Украинага 15 000 тагача аскар юборишни режалаштирмоқда, деб хабар беради The Times манбаларга асосланиб.

Франция ва Британия қўшинларининг асосий вазифалари жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш, Украина Қуролли Кучлари учун машғулотлар ўтказиш ва мудофаа инфратузилмасини қуришдан иборат бўлади. 

Газета хабарига кўра, Буюк Британия Украинага тинчликпарвар кучларнинг кутилган сонининг ярмидан камини (тахминан 7500) таъминлайди. The Times манбаларининг фикрича, 15 000 аскар ҳақидаги кўрсаткич иккала мамлакат учун ҳам оптимистик кўринади. 

6 январь куни Франция Президенти Эммануэл Макрон Британия ва Украина етакчилари Кир Стармер ва Владимир Зеленский билан биргаликда ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин Украинага икки мамлакатдан қўшинларни жойлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

Ҳужжат энди миллий парламентларда овоз беришни кутмоқда. Ўша куни кечқурун Кир Стармер Украина бўйлаб Франция ва Британия ҳарбий базаларини қуриш имконияти ҳақида гапирди.

Бироқ мазкур ташаббус Россия томонидан кескин кутиб олинди. ТИВ вакили Мария Захарова ушбу қўшинлар рус армиясининг қонуний нишони бўлиши ҳақида гапирди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг