Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия 100 млрд евролик ҳарбий жамғарма очади

Германия 100 млрд евролик ҳарбий жамғарма очади

Германия ҳукумати мамлакатни асосий ресурслар билан таъминлаш мақсадида мудофаа ва энергетика соҳаларига сармоя киритиш учун 100 миллиард евролик инвестиция фондини очишга тайёрланмоқда.

Бу ҳақда Германия Иқтисодиёт вазирлигига асосланиб, Bloomberg агентлиги хабар берди. 

“Германия жамғармаси” хусусий немис ва европалик инвесторлар билан ҳамкорликда иқтисодий ўсиш, инновациялар ва рақобатбардошликни оширишга сармоя киритишга йўналтирилади.

“Хусусий капитал йирик иқтисодий қийинчиликларни енгишнинг асосий омилидир”, — дейилади вазирлик баёнотида. 

Жамғармадаги 10 миллиард евро Германия давлат молияси бўлиши керак, Берлин эса қолган маблағни хусусий инвесторлардан олишни кутмоқда. Бироқ, жамғарма учун бюджет маблағлари манбаси ҳали ҳам Германия Молия вазирлиги ва Германия давлат банки KFW ўртасидаги музокаралар мавзуси бўлиб қолмоқда. 

Иқтисодиёт вазирлиги жамғарма тузилиши, инвестиция сиёсати ва иш муддатлари ҳақида маълумот бермади. 

Ҳокимиятнинг режалари билан таниш бўлган шахснинг сўзларига кўра, фонд сентябр ёки октябр ойида ишлай бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг