Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инсониятнинг ярми хавф остида — БМТ бош котиби

Инсониятнинг ярми хавф остида — БМТ бош котиби

Фото: «UN News»

БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг огоҳлантиришича, инсониятнинг қарийб тенг ярми иқлим ўзгаришлари оқибатидаги таҳдидлар билан тўқнашмоқда.

Гутерриш Австрияда ўтаётган иқлим ўзгаришларига бағишланган жаҳон саммити иштирокчиларига мурожаат қилди.

Имкон қадар иқлим инқирози хунук оқибатларининг олдини олиш керак. Сайёрамиз 1,3 даражага исиган. Иқлим исиши бундан ҳам юқориламаслиги учун 2030 йилгача заҳарли газлар чиқарилишини 45 фоизгача камайтириш, аср ўрталарига қадар эса бутунлай барҳам бериш керак, деди бош котиб.

БМТ маълумотларига кўра, 2021 йилда энергетика соҳасида CO2 чиқиндилари 6 фоизга ошди. Шу суръат сақланиб турса, ўн йиллик охирига бориб бундай чиқиндилар миқдори 14 фоизгача етиши мумкин.

«Аксарият мамлакатлар ҳукуматлари масалани пайсалга солиш билан овора, ҳаракатсизлик эса аянчли оқибатларга олиб келади. Иқлим ўзгаришлари яққол сезиляпти, ярим инсоният — хавфли зонада», — деди Антониу Гутерриш

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг