Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испания Теҳрондаги элчихонасини қайта очади

Испания Теҳрондаги элчихонасини қайта очади

Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес Теҳрондаги элчихонани қайта очиш бўйича кўрсатма берди.

Маълум қилинишича, элчихона 7 март куни АҚШ ва Исроил зарбалари ортидан вақтинча ёпилган эди. Энди эса Испания элчиси ўз лавозимига қайтиб, дипломатик фаолиятни тиклайди.

Шу билан бирга, Албарес Исроилни халқаро ҳуқуқни ва Яқин Шарқдаги икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганликда айблади.

«Кеча Исроил сулҳни инкор этган ҳолда Ливанга юзлаб бомбалар ташлади», – деди у парламентдаги чиқишида.

Испания сўнгги пайтларда Ғарб давлатлари орасида АҚШ ва Исроилнинг минтақадаги ҳаракатларини энг кескин танқид қилаётган мамлакатлардан бири сифатида намоён бўлмоқда.

Мадрид ҳукумати ушбу можарони «беҳуда ва ноқонуний» деб баҳолаб, ҳатто айрим ҳарбий самолётлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган.

Испания ташқи ишлар вазирига кўра, элчихонани қайта очиш қарорининг мақсади — минтақада тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг