Исроил кучлари Ғазони тўлиқ босиб олишга киришди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо устидан назоратни қўлга олиш учун қуруқликдаги операцияни бошлади ва шаҳар чеккаларини эгаллаб олди, деди яҳудий армияси вакили, бригада генерали Эффи Дефрин. Бу ҳақда Jerusalim Post нашри хабар берди.
Исроил Мудофаа вазирлиги 60 000 га яқин қўшимча заҳирадаги аскарларни хизматга чақиришини тасдиқлади ва бу ҳафта яна чақирув қоғозлари юборилади. Дефриннинг қўшимча қилишича, август ойида яна 20 000 чақирув қоғози юборилади.
Генералнинг қўшимча қилишича, ЦАХАЛ ғазоликларнинг хавфсиз жойларга эвакуация қилиниши, инсонпарварлик ёрдами ва тиббий ёрдам олиши учун ҳаракат қилмоқда.
8 август куни Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг идораси хавфсизлик маҳкамаси Ғазони эгаллаш режасини маъқуллаганини тасдиқлади. Амалиёт мақсадлари орасида ХАМАСни қуролсизлантириш, барча гаровга олинганларни қайтариш, анклавни демилитаризация қилиш, Исроил ҳудуди хавфсизлигини назорат қилиш ва ҲАМАС ёки Фаластин миллий маъмуриятисиз фуқаролик ҳукуматини шакллантириш киради.
Режалар Исроил ичида ҳам, хорижда ҳам қаттиқ танқидга учради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter