Исроилнинг Ливанга ҳужумида қарийб 220 киши ҳалок бўлди
Исроилнинг Ливанга ҳужумлари фонида ҳозиргача 220 киши ҳалок бўлди.
ОАВнинг мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беришича, душанба кунидан бери Ливанда Исроилнинг «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳужумлари натижасида қарийб 220 киши ҳалок бўлди.
Вазирликнинг маълум қилишича, ҳужумларда 217 киши ҳалок бўлган ва тахминан 800 киши жароҳатланган.
5 март куни 102 киши ҳалок бўлган ва 638 киши жароҳатланган.
7 март куни Эронга қарши АҚШ-Исроил операцияси бошланиши билан Исроил мудофаа кучлари (ИДФ) ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги жанглар қайта бошланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter