Жаҳондаги 100 та энг йирик шаҳарнинг ярми сув танқислигига дуч келди
Лос-Анжелес.
Жаҳондаги 100 та энг йирик шаҳарнинг ярмида сув танқислиги муаммоси кузатилмоқда, бу ҳақда Watershed Investigations ташкилоти маълумотларига асосланиб The Guardian хабар берди.
Сув танқислиги — жамоат сув таъминоти ва саноат учун зарур бўлган сув ҳажми шаҳардаги мавжуд захиралардан ошиб кетишга яқинлиги.
The Guardian ёзишича, бунга кўпинча қуйидагилар сабаб бўлади:
- сув ресурсларини самарасиз бошқариш;
- иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар.
Тадқиқотга кўра, Пекин, Ню-Йорк, Лос-Анжелес, Рио-де-Жанейро ва Деҳли — сув танқислиги ўта юқори шаҳарлар. Лондон, Бангкок ва Жакарта танқислик даражаси жуда юқори бўлган шаҳарлар сифатида таснифланди.

NASA сунъий йўлдошларидан тўпланган маълумотларга кўра, сўнгги йигирма йилда Ченнай, Теҳрон ва Чженчжоу каби шаҳарларда кучли қуриш ва аксинча, Токио, Лагос ва Кампалада кучли намланиш тенденциялари кузатилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter