Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Калифорнияда 548 нафар маҳкумнинг ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига ўзгартирилди

Калифорнияда 548 нафар маҳкумнинг ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига ўзгартирилди

Гэвин Нюсом.

Фото: AP Photo

АҚШнинг Калифорния штати губернатори Гэвин Нюсом қатл этилишини кутаётган 548 нафар маҳкумнинг ўлим жазосини умрбод қамоқ жазосига ўзгартирди.

Бу қарор аслида рамзий маънога эга, чунки Калифорнияда 2006 йилдан буён ўлим жазоси амалда қўлланилмаган. Сайловчилар ўлим жазосини тиклашни қўллаб-қувватлаган 1978 йилдан бери штатда 13 киши қатл этилган, холос. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу чора суд харажатларини қисқартириб, ҳар йили миллионлаб доллар маблағни тежаш имконини беради.

Калифорния — АҚШнинг энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи штати. Унинг губернатори, Демократик партия вакили Гэвин Нюсом 2028 йилги президентлик сайловларида эҳтимолий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Нюсомнинг губернаторлик муддати якунига етишига бир неча ой қолди. Штатдаги сайловда ғалаба қозонган унинг маслакдоши Хавьер Бесерра янги губернатор сифатида иш бошлаши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг