Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг антиқа давоси топилди

Коронавируснинг антиқа давоси топилди

Фото: «News.myseldon.com»

Хитойлик шифокорлар COVID-19 коронавируси билан оғриб тузалган одамларнинг плазмасини касалликни юқтирган беморларга қуйганди, бу коронавирусни даволашда самарали бўлиб чиқди, дея хабар беради «Синьхуа» агентлиги.

Янги даволаш усулининг самарадорлиги ҳақида Ухандаги шифохона бош шифокори Чжан Динюй матбуот анжуманида маълум қилди.

Экспертларнинг изоҳлашича, касалликни енгган айрим кишиларнинг плазмасида антитаначалар аниқланиб, улар коронавирусга қарши курашишда ёрдам беради.

«Global Times» газетасининг хабарига кўра, янги даволаш усули билан оғир аҳволда бўлган ўнта беморни даволашга муваффақ бўлинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг