Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

КХДР бир ойнинг ўзида тўртинчи марта баллистик ракета учирди

КХДР бир ойнинг ўзида тўртинчи марта баллистик ракета учирди

Фото: KCNA/Reuters

Жанубий Корея ҳарбий қўмондонлигининг хабар беришича, Шимолий Корея яна баллистик ракеталарни учирди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди

Ракеталар шарқий қирғоқдан учирилган ва тахминан 140 километр масофага учиб ўтган. Бу Шимолий Кореянинг шу ойда тўртинчи баллистик ракета учиришидир. 

Мутахассисларнинг фикрича, Пхенян халқаро таъсирга эга бўлишга ҳаракат қилмоқда. Шу муносабат билан Жанубий Корея кузатувни кучайтирди ва жанговар тайёргарликнинг юқори даражасини сақлаб қолди. Учишлар Япония томонида ҳам аниқланди. 

Токио Пхенянга бундай ҳаракатлар минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдид солиши ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузиши ҳақида норозилик билдирди.

Пентагон эса мазкур учишлар Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари учун ҳеч қандай таҳдид туғдирмаслигига ишонтирган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг