Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лукашенко Исроилнинг Ливандаги ҳаракатларини Ҳолокостга менгзади

Лукашенко Исроилнинг Ливандаги ҳаракатларини Ҳолокостга менгзади

Лукашенко Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилиб, ҳудудда кўплаб аёллар ва болалар ҳалок бўлганини айтган. Унинг сўзларига кўра, Ғазо деярли вайрон қилинган ва у ерда келажакда курорт қуриш режалари ҳақидаги фикрлар «ақлга сиғмайдиган ҳолат» ҳисобланади.

Беларус раҳбари, шунингдек, АҚШнинг Эрон билан боғлиқ можарога аралашишини ҳам танқид қилиб, Вашингтон бу борада жиддий хатога йўл қўйганини таъкидлаган.

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Ғазо секторидаги вазиятни «ҳолокост» билан таққослагани эса Исроил расмийларининг норозилигига сабаб бўлди. Шу муносабат билан Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Беларус элчиси Юрий Ярошевични чақиртирган.

Исроил ТИВ, ўз навбатида, Беларус раҳбарининг баёнотларини қабул қилиб бўлмас ҳолат деб баҳолади ва Ҳолокост ҳамда Ғазодаги урушни таққослаш мумкин эмаслигини билдирди.

Маъулмот учун, Ҳолокост — Иккинчи Жаҳон уруши даврида (1939–1945) немис фашистлари томонидан амалга оширилган, 6 миллионга яқин яҳудийлар ва бошқа қатағонга учраган халқларнинг оммавий равишда йўқ қилиниши ва таъқиб этилишини англатади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг