Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Макрондан Трампга қарши навбатдаги баёнот

Макрондан Трампга қарши навбатдаги баёнот

Фото: AP

Франция президенти Эммануэл Макрон ўрта даражадаги давлатларни АҚШ ва Хитой гегемонлигига қарши бирлашишга чақирди. Бу масалага у Осиё турнеси давомида тўхталган.

Макрон Жанубий Корея ва Японияга ташрифи мобайнида АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми ортидан Ҳўрмуз бўғози орқали кема қатнови издан чиққани ва энергетика манбалари нархи кескин ошганини муҳокама қилган.

Франция раҳбари АҚШ ва Хитойга қарши иттифоқ таркибига Жанубий Корея ва Япония билан бирга Австралия, Бразилия, Канада ва Ҳиндистон кириши кераклигини таъкидлаган. Унинг фикрича, мазкур давлатлар сунъий интеллект, фазо, энергетика, ядро энергетикаси ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликда ишлаши мумкин.

«Мақсадимиз – икки буюк давлат гегемонлиги қаршисида вассал бўлиб қолмаслик», – деган Макрон Сеулдаги учрашувда.

Таъкидланишича, Франция Хитойга тобе бўлиб қолиш ҳамда АҚШнинг мавҳум-мубҳам сиёсатига кўнишни истамайди.

Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушини очиқ танқид қилган кам сонли сиёсатчилардан биридир. У Вашингтон ва Тель-Авивнинг ҳужумлари халқаро ҳуқуққа зид экани ва масалани дипломатик йўл билан ҳал қилиш зарурлигини айтган

Франция, шунингдек, Эронга қарши уруш доирасида ҳаракатланаётган АҚШ ҳарбий самолётларига ўз осмонини ёпди.

Бундан АҚШ президенти Дональд Трамп дарғазаб бўлгани маълум.

Эммануэль Макроннинг фикрича, Трамп маъмурияти Европа Иттифоқини пароканда қилишга уринмоқда.

Макрон Трампнинг Гренландияга эгалик борасида даъволарига ҳам кескин эътироз билдириб келмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг