Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада аксилтеррор тадбирлари ўтказилиши эълон қилинди

Москвада аксилтеррор тадбирлари ўтказилиши эълон қилинди

Москвада аксилтеррор чоралари кўрилмоқда, йўлларда қўшимча назорат ўрнатилди. Бу ҳақда пойтахт мери Сергей Собянин маълум қилди.

«Келаётган маълумотлар муносабати билан Москвада хавфсизлик чораларини кучайтиришга қаратилган аксилтеррор чоралари кўрилмоқда. Йўлларда қўшимча назорат ўрнатилди. Оммавий тадбирларни ўтказиш чекланиши мумкин. Кўрилган чораларга тушуниш билан муносабатда бўлинг», деб ёзди у Telegram’даги каналида.

Кеча, 23 июнь куни Евгений Пригожин чиқиш қилиб, Мудофаа вазирлигини «Вагнер» ҳарбийларининг орқа лагерларига ракета ҳужумида айблади ва «бу ваҳшийликка жавоб қайтаришга»,  армия ҳамда умумий Россияда «адолатни тиклашга» ваъда берган эди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путинга Пригожин атрофидаги вазиятдан хабар берилгани ва «зарур чоралар кўрилаётгани»ни айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг