Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Москвада катта теракт содир бўлди

Москвада катта теракт содир бўлди

Россия оммавий ахборот воситалари Москвадаги «Крокус Сити Холл»да теракт содир этилгани ҳақида ёзмоқда.

Ҳозиргача нималар маълум:

  • Воқеа «Пикник» гуруҳи концерти арафасида содир бўлган, деб хабар берди «112» телеграм-канали.
  • 50 дан ортиқ одам жароҳат олган, қурбонлар сони 10 дан кўплиги айтилмоқда.
  • ТАСС оператив хизматларга асосланиб маълум қилишича, «Крокус Сити Холл»да отишма бўлган, одамлар эвакуация қилиняпти.
  • Гувоҳларга кўра, эркак киши автоматдан ўқ узган.
  • Айни пайтда «Крокус Сити Холл» биноси ёнмоқда, унинг усти қора тутун билан қопланган.
  • ТАСС «Крокус Сити Холл»да портлаш содир этилганини маълум қилди.
  • Камуфляжли камида уч нафар шахс «Крокус Сити Холл»да ўқ узган — РИА Новости.
  • «Крокус Сити Холл»га Москва СОБР ва ОМОН кучлари юборилган.
  • Ўт ўчирувчилар оловни ўчиришни бошлай олишмаяпти — махсус кучларни кутишяпти.

Ҳозирда Москвада мобил алоқа кескин ёмонлашгани айтилмоқда — Tele2, Мегафон, Билайн, МТСда узилишлар. Бундан ташқари, хабарларга кўра, Россия бўйлаб Telegram фаолиятида катта узилишлар бўлмоқда.

Тўлдирилган хабар! Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга яқинлашган. Эвакуация қилинишга улгурмаган 100 га яқин инсон ёнғин содир бўлган концерт залидан чиқолмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг