ОАВ: Эпштейннинг яқин ҳамкори Францияда ўлик ҳолда топилди
BFMT манбаларга таяниб хабар беришича, собиқ модел агенти ва мода фотографи, таниқли молиячи ва жиноятчи Жеффри Эпштейннинг шериги деб тахмин қилинаётган Даниэл Сиад Францияда ўлик ҳолда топилди.
«Даниэл Сиад ўз уйида ўлик ҳолда топилди», дейилади хабарда.
Канал таъкидлаганидек, Франция полицияси ҳозирда тергов бошлаган ва Сиаднинг ўлими сабаби номаълумлигича қолмоқда.
Сиад Эпштейн учун аёлларни жинсий эксплуатация мақсадида ёллашда гумон қилинмоқда.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча очиқланмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter