Европа мудофаа харажатларини ошириши шарт – НАТО Бош котиби
НАТО Бош котиби Марк Рютте АҚШ Европа давлатларига альянс доирасида мудофаа харажатларини ошириш бўйича босимни кучайтиришини кутмоқда. Унинг айтишича, АҚШ давлат котиби Марко Рубио Мюнхен хавфсизлик конференциясида европалик иттифоқчилардан кўпроқ масъулият талаб қилади.
Рюттенинг таъкидлашича, Рубио «шубҳасиз, европаликлар НАТОда кўпроқ етакчиликни ўз зиммасига олиши ва альянсни янада «европалаштириш»и кераклигини илгари суради». Шу билан бирга, у АҚШ НАТОга содиқ қолишига ишонч билдирди.
«Бу фақат АҚШ НАТОдаги позициясини янада мустаҳкамлаган тақдирда самара беради», – деди у.
НАТО раҳбари Европа давлатлари мудофаа харажатларини «нафақат АҚШ талаб қилгани учун, балки Россия таҳдиди туфайли» ошираётганини қайд этди.
Рюттенинг баёнотлари Россия-Украина уруши фонида Европа хавфсизлик тизими ва НАТО доирасидаги масъулият тақсимоти масаласи янада долзарблашаётган бир пайтда янгради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter