Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: Назарбоевнинг жияни ишдан ҳайдалмаган

ОАВ: Назарбоевнинг жияни ишдан ҳайдалмаган

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси(ҚМХҚ) раисининг биринчи ўринбосари Самат Абиш таътилда, Қозоғистон MXX раисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллашда давом этмоқда. Бу ҳақда Тengrinews.kz маълум қилди.

Самат Абиш Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни.

Аввалроқ Қозоғистон махсус хизмати Абишнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги маълумотларни бир неча бор рад этган эди.

6 январ куни ҚМХҚнинг ҳозирда собиқ раҳбари Карим Масимов давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган эди. Бир кун аввал унинг икки ўринбосари – «А» махсус хизмати бошлиғи Ануар Садикулов ва қўмита раиси ўринбосари Даулат Ергожин ҳибсга олинган. Уларнинг барчаси ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва ваколатларини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда.

Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев 11 январ куни парламент мажлисида сўзлаган нутқида мамлакатдаги тартибсизликлар ва террорчиларнинг босқинчилик ҳаракатлари даврида махсус хизматларнинг фаолиятини танқид қилган эди.

«ҚМХҚ ваколатли орган сифатида бу қўпорувчилик ишига аниқ баҳо бера олмади ва беришни ҳам истамади, миллий хавфсизликка жиддий таҳдидни кўрмади», — деган давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида Миллий хавфсизлик қўмитасининг бошқарма бошлиқлари етарлича ҳарбий арсеналга эга бўлишига қарамай, ҳарбий хизмат биноларини жангга қатнашмасдан, қурол-яроғ ва махфий ҳужжатларни у ерда қолдириб ташлаб кетишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг