Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжон президенти бир қатор ўзбекистонликларни мукофотлади

Озарбайжон президенти бир қатор ўзбекистонликларни мукофотлади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бугун, 30 август куни бир қатор ўзбекистонликларни «Достлуг» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий ришталарни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшгани муносабати билан тақдирланганлар орасида Ўзбекистоннинг кўзга кўринган маданият намояндалари Ҳошимжон Исмоилов (Ўзбекистон халқ артисти, машҳур созанда Абдуҳошим Исмоилов), Насирли Али Гейдар оглу (Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази фаоли, сирдарёлик озар шоир Али Носирли) ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев қайд этилган.

Шунингдек, Озарбайжон президенти Ўзбекистон халқ артисти, озар тилида ўнлаб қўшиқларни маҳорат билан ижро этган Насиба Абдуллаевани «Озарбайжон халқ артисти» юксак унвонига лойиқ кўрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг