Полиция Марадонанинг ўлимида ҳамширадан гумон қилмоқда
Аргентина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари афсонавий футболчи Диего Марадонани даволашда йўл қўйилиши эҳтимоли бўлган совуққонлик бўйича текширув ишларини бошлади. Бу ҳақда 27 ноябрь куни «Todo Noticias» телеканали хабар берди.
Футболчи вафот этган куни эрталаб соат 6:30 да навбатчиликни қабул қилиб олган ҳамширанинг кўрсатмаси терговчиларда шубҳа уйғотган. Аниқланишича, у Марадонани уйғотиб, дори бериши керак бўлса-да, бундай қилмаган. Ҳамшира эрталаб соат 11 ларда Марадонанинг ёнига психолог ва психиатр келгандагина унинг хонасига кирган.
Телеканалнинг маълум қилишича, Марадона кунига саккизтача ҳабдори қабул қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамширанинг ана шу дорилардан бирини эрталаб унга нима учун бермаганлигини аниқлашга уринмоқда.
Шунингдек, тергов жараёнида футболчининг қонида алкоголь ёки заҳарли моддалар борлиги бўйича экспертиза ўтказилади.
Вафот этган футболчининг адвокати Матиас Морла 26 ноябрь куни кўрсатилган ёрдамнинг кечиктирилишига гумон қилгани учун Марадонанинг ўлим ҳолатлари бўйича текширув ўтказмоқчи эканлигини маълум қилди. Морла «Тез ёрдам» машинаси 30 дақиқадан ортиқ йўл босганини айтиб, буни «жиноий тентаклик» деб атади.
60 ёшли собиқ футболчининг юрак хуружидан вафот этгани 25 ноябрь куни кечаси маълум бўлди. Марадона Буэнос-Айресдан узоқ бўлмаган Тигре шаҳридаги уйида операциядан сўнг реабилитацияни ўтаётганди. Афсонавий футболчининг ўлими муносабати билан Аргентинада уч кунлик мотам эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter