Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин энди Арманистонга бора олмайди

Путин энди Арманистонга бора олмайди

Халқаро жиноий суднинг Рим статути Арманистон парламенти томонидан ратификация қилинади. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

«Ҳукумат Рим статутини парламентга юборди. Рим статути менинг позициямга кўра ва парламентдаги ҳамкасбларимизнинг кўмаги билан тўлиқ ратификация қилинади. Бу эса Арманистон-Россия муносабатларига боғлиқ эмас, бу Арманистоннинг хавфсизлиги билан боғлиқ», – деган бош вазир.

Маълумот учун, ҳужжатнинг ратификация қилиниши Арманистонни Халқаро жиноий суд қарорларини бажаришга мажбур қилади.

Халқаро жиноий суд ўтган йили Путинни ҳибсга олиш учун ордер чиқарган эди.

Эндиликда, халқаро нормаларга кўра, Россия президенти Арманистонга ташриф буюрса, арман ҳукумати уни Гаага судига топшириши керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг