Қозоғистон мактабларида коронавирус туфайли муддатидан олдин таътил эълон қилинди
Қозоғистон мактабларида баҳорги таътил 15 мартдан 5 апрелга қадар давом этадиган бўлди. Бу ҳақда бош вазир Ерали Тугжанов маълум қилган.
Хабарда айтилишича, 16 мартдан коллежлар ва олий таълим муассасалари ҳам масофадан таълим бериш тизимига ўтказилади. Мактаб ўқувчиларига эса таътил вақтида ўз ҳудудларидан четга чиқиш тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мактабларида ҳам муддатидан олдин таътил эълон қилиниши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Аммо халқ таълими вазирлиги ушбу хабарларни инкор этди.
Кеча, 11 март санасида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 коронавирусини бир неча давлатга тарқалган пандемия сифатида тан олди. Охирги маълумотларга қараганда бутун дунё бўйлаб касалликка учраганлар сони 120 мингдан ошиб кетди. Улардан 4,3 мингдан ошиғи вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter