Ракета зарбаларига учраган Ганжа шаҳрида қурбонлар сони 13 нафарга етди

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрига Арманистон қуролли кучлари ракета зарбалари бериши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда «Day.az» ёзмоқда.
Хабарга кўра, жароҳатланганлар сони 52 нафарга етган.

Озарбайжон президенти ёрдамчиси Ҳикмет Гажиев арман томони ҳужуми оқибатида Ганжада 20 та уй вайронага айланганини маълум қилган. Айни пайтда шаҳарда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter