Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия бензин экспортига қўйилган тақиқни бекор қилмоқчи

Россия бензин экспортига қўйилган тақиқни бекор қилмоқчи

Россия ҳукумати келгуси ҳафта бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни бекор қилишни режалаштирмоқда. Reuters манбаларидан бири тақиқ 13 ноябрда бекор қилинишини айтган бўлса, иккинчиси бу ҳақдаги қарор 19 ноябргача қабул қилинишини билдирган.

8 ноябрь куни Россия энергетика вазири Николай Шулгинов ҳукумат Аи-95`гача бўлган барча бензин маркалари экспортига қўйилган тақиқларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилаётганини маълум қилган.

Россияда 21 сентябрь куни дизель ёнилғиси ва бензин экспортига тақиқ жорий қилинганди. Экспорт тақиқи ёнилғи инқирозини тўхтатиш учун киритилган. 6 октябрда ҳукумат чекловларнинг бир қисмини олиб ташлаган, бу эса дизел ёнилғисини экспорт қилишга рухсат берган.

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалроқ Россия томонидан бензин ва дизель ёнилғиси экспортига киритилган чекловлар Ўзбекистонга етказиб беришга таъсир қилмаганини ва давлатлар ўртасида ҳукуматлараро келишув тузилганини билдирган. Йил бошида Ўзбекистонга бензин импортининг аксар қисми Россия ҳисобига тўғри келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг