Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ракетаси кўп қаватли уйда яшаган 29 кишининг ўлимига сабабчи бўлди (фото)

Россия ракетаси кўп қаватли уйда яшаган 29 кишининг ўлимига сабабчи бўлди (фото)

Фото: «Украина Сейчас» телеграм-канали

Кеча, 14 январ куни тушдан сўнг Россия Украина шаҳарлари томон ракета зарбалари берди. Хусусан, Днепрдаги тўққиз қаватли уй, ракета келиб урилиши оқибатида, вайрон бўлди, уй ёнида турган машиналаргача ёниб кетган.

Кеча шаҳар мэри Валентин Резниченко ушбу уйда яшаган беш киши ҳалок бўлгани, 39 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилганди.

«Душман ракетаси қурбонлари сони 29 нафарга етди», — деди Резничеко бугунги баёнотида.

Бугунги маълумотларга кўра, Россия ракетаси кўп қаватли уйга бориб урилиши оқибатида 73 киши жароҳатланган, шундан 30 нафари шифохонада, 12 нафарининг аҳволи оғир.

Ракета зарбаларидан сўнг Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба G7 давлатлари ва Европа Иттифоқини Россияга қарши янги санкциялар жорий этишга чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг