Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия собиқ президенти ядро уруши юз бериши мумкинлигини айтди

Россия собиқ президенти ядро уруши юз бериши мумкинлигини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, мамлакатнинг собиқ президенти Дмитрий Медведев дунёда ядро уруши эҳтимоли кучайиб бораётганини айтди.

Давлатлар ўртасидаги қарама-қаршилик «Кариб денгизи инқирози давридагидан» анча ёмонроқ экани, шунингдек, ўтмишда атом қуролининг қўлланилгани бунга яққол сабаблардир, дейди у.

Бу ҳақда Медведев «Российская газета» учун «Тўқнашув даври» мақоласида ёзган, ундан парчаларни ўзининг Телеграм-каналида келтирган.

«Бизнинг рақибларимиз ҳақиқатан ҳам энг йирик ядровий давлат - Россияни мағлуб этишга қарор қилишди. Улар, шубҳасиз, аҳмоқлик қилишяпти, лекин вазият айнан шундай», — дея ёзади Медведев.

У шунингдек, ўтмишда, яъни 1945 йилда АҚШ томонидан Японияда атом қуроли ишлатилганига урғу берган.

Аввалроқ ОАВ Россия президенти Владимир Путин Украинадаги Запорожье атом электр станциясини портлатиш ҳақида буйруқ бермоқчи экани ҳақида ёзганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг