Россия ва Украина делегацияларининг учинчи учрашуви якунланди
Беларуснинг Беловежская пуща ҳудудида Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди якунланди. Бу ҳақда Россиянинг Минскдаги элчихонасига асосланиб, «Интерфакс» хабар берди.
Муҳокама ёпиқ эшиклар ортида ўтди ва уч соатдан ортиқ давом этди. Учрашув давомида томонлар бир марта танаффусга чиқишди.
«Гуманитар коридорларнинг моддий-техник таъминотини яхшилашда ижобий силжишлар бор. Келишувнинг асосий сиёсий блоки, ўт очишни тўхтатиш ва хавфсизлик кафолатлари бўйича маслаҳатлашувлар давом этади», — деди учрашув якунлари бўйича Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.
Россия гуманитар коридорлар 8 мартдан ишлай бошлайди, деб умид қилмоқда.
«Музокаралардан кутганимиз тўлиқ амалга ошмади. Умид қиламизки, кейинги сафар олдинга янада муҳимроқ қадам ташлай оламиз», — деди Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский.
Украинада уруш бошланганидан кейин Россия ва Украина делегациялари учта учрашув ўтказди. Биринчиси 28 февралда, иккинчиси 3 март куни бўлиб ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter