Россияда мигрантлар ишламайдиган оила аъзолари учун ҳам солиқ тўлайди
Россияда 2027 йилдан бошлаб меҳнат мигрантларининг ишламайдиган оила аъзолари учун қўшимча солиқ жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Федерация кенгашидаги «Ҳукумат соати»да маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Россия Ички ишлар вазирлиги меҳнат мигрантларининг ишламайдиган қариндошларини мамлакатга олиб келиш имкониятини молиявий жиҳатдан чеклашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиққан.
«2027 йилдан бошлаб мамлакатда бўлган ҳар бир оила аъзосига нисбатан қўшимча солиқ солинади», — деди Колокольцев.
Вазирнинг таъкидлашича, ушбу чора ижтимоий соҳага тушаётган умумий юкни камайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, 2025 йилдан буён Россияда меҳнат мигрантларининг ишламайдиган ва таълим олмайдиган оила аъзолари сони 20 фоизга камайган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter