Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда мудофаа вазири собиқ ўринбосари 19 йилга қамалди

Россияда мудофаа вазири собиқ ўринбосари 19 йилга қамалди

Фото: ТАСС

Россияда мудофаа вазири собиқ ўринбосари Павел Попов 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Ҳарбий суд Павел Поповни барча айбловлар, жумладан, жуда катта миқдорда пора олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топди, деб хабар беради ТАСС ўз мухбирига таяниб. Попов 19 йилга қаттиқ тартибли колонияда жазога ҳукм қилинди ва 85 миллион рубл миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, у армия генерали унвонидан маҳрум қилинди ва етти йил давомида давлат лавозимларида ишлай олмайди. 

Поповнинг адвокатлари ҳукм устидан апелляция бериш ниятида.

Попов 2024 йил ёзида ҳибсга олинган. Терговчиларнинг фикрича, у Москва вилоятидаги Ватанпарвар боғи ҳисобидан бойиб кетган, унинг қурилиши ва фаолияти учун у масъул бўлган. Ҳибсга олинишидан сал олдин Попов мудофаа вазири ўринбосари лавозимини йўқотди ва ҳарбий хизматдан бўшатилди. Попов иши собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ишлаган Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли амалдорларининг ҳибсга олинишидан биридир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг