Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиянинг Краснодар ўлкасидаги коллежда отишма юз берди

Россиянинг Краснодар ўлкасидаги коллежда отишма юз берди

Россиянинг Анапа шаҳридаги техник коллежда содир бўлган отишмада қўриқчи ҳалок бўлди

Россия оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратев ижтимоий тармоқларда воқеа ҳақида эълон қилди. 

«Ҳозирда бир киши ҳалок бўлган, бу биринчи бўлиб зарбани қабул қилган қўриқчидир», деди у. 

Унинг сўзларига кўра, қўриқчи тезда реакция кўрсатиб, ҳужумчининг бинога киришини тўсиб қўйган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган. Маълумотларга кўра, талаба таълим муассасаси йўлагида номаълум қурол билан ўт очган ва ҳибсга олинган. 

Россия Ички ишлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати уч киши жароҳатланганини хабар қилди. Икки киши ўртача оғирликдаги жароҳатлар олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг