Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиянинг энг бой давлат хизматчиларидан бири Ҳиндистонда фожиали тарзда ҳалок бўлди

Россиянинг энг бой давлат хизматчиларидан бири Ҳиндистонда фожиали тарзда ҳалок бўлди

Владимир вилояти кенгаши депутати Павел Антов 65 ёшида вафот этди. Депутат Ҳиндистонда таътил вақтини ўтказаётганида вафот этганини ТАСС манбаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 25 декабрь куни у тўрт кишидан иборат сайёҳлик гуруҳи билан дам олаётган Одиша штатидаги меҳмонхона ойнасидан тушиб кетган.

Ҳинд полициясининг айтишича, бу ўз жонига қасд қилиш бўлиши мумкин. Унга кўра, Павел Антом ўлимидан икки кун олдин унинг ҳамроҳларидан бири Владимир Биденов ҳам худди шу меҳмонхонада ўлик ҳолда топилган.

Штат полицияси ва Россиянинг Калкуттадаги бош консуллиги Ҳиндистонда икки россияликнинг ўлимида шубҳали ҳеч нарса кўрмаяпти.

Павел Антов —гўшт ва колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик компания асосчиси эди. У 2018 йилда «Ягона Россия» партиясидан Владимир вилояти Қонунчилик кенгашига депутат этиб сайланган ва у ерда аграр сиёсат, атроф-муҳит ва экология қўмитасини бошқарган.

Депутат этиб сайланган йили Антов 9,97 миллиард рубллик даромади билан Forbes журнали томонидан тузилган Россиянинг энг бой давлат хизматчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллаганди. Кейинги йили бу рейтингда у 26-ўринга тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг