Швейцарияда аҳоли 10 млн кишидан ошиб кетмаслиги учун референдум ўтказилади
Швейцария ҳукумати бу йил мамлакат аҳолисини 10 миллион билан чеклаш таклифи бўйича референдум ўтказилишини эълон қилди.
Бу масала консерватив Швейцария Халқ партияси (СВП) ташаббуси билан референдумга қўйилди.«10 миллионлик Швейцарияга йўқ» номли референдум 2026 йил 14 июнда бўлиб ўтади.
Швейцария Федерал Ассамблеясининг қуйи палатасидаги ўринларнинг 31 фоизини эгаллаган СВП икки йилдан ортиқ вақт давомида бу ғояни илгари суриб келмоқда. Бошқа Швейцария партиялари бу ташаббусни қўллаб-қувватламайдилар. СВП режасига кўра, агар 2050 йилга келиб аҳолининг 9,5 миллионлик чегараси ошиб кетса, иммиграцияга қарши қатъий чоралар қўлланилади. Буларга оилаларни бирлаштиришга вақтинча тақиқ, қочқинларни қабул қилишга чекловлар ва иммигрантлар оқимини осонлаштирадиган халқаро шартномаларни қайта кўриб чиқиш киради.
Швейцариянинг ҳозирги аҳолиси тахминан 9 миллион кишини ташкил этади. 2000 йилдан бери у асосан иммиграция туфайли тахминан 2 миллионга кўпайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter