Уч ёшли қиз ўйин пайтида ўзини ёқиб юборди
Уч ёшли қизча гугурт билан ўйнагани учун ёниб кетди. Бола кийимларига ўт қўйди. Ўша пайтда ёнида катталар бўлмаган. Гўдак қаттиқ куйиб қолган. У шифохонага ётқизилди. Шифокорлар полиция чақиришган.
Воқеа Украинанинг Мариуполь шаҳрида содир бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари дастлабки тергов ўтказиб, ҳодиса юз берган пайтда боланинг онаси қўшнилариникига чиққанлигини аниқлади. Ўгай ота эса маст ҳолда уйда ухлаб ётган.
Оилани ўзига тўқ деб бўлмайди. Ижтимоий хизматларда рўйхатдан ўтган. Бола бир неча бор ота-она назоратисиз қолган. Жиноят иши қўзғатилди. Она 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter