Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар Марсда яна бир ҳаёт нишонасини топишди

Олимлар Марсда яна бир ҳаёт нишонасини топишди

Фото: ISRO / ISSDC / Justin Cowart

2012 йилдан бери Curiosity марсоходи Марсда олти марта метан портлашларини қайд этди. Аммо олимлар ушбу газ сайёрада қаердан келиб чиққанлигини шу пайтгача аниқлай олишмаяпти. Компьютер симуляциялари ёрдамида улар ниҳоят чиқинди газ манбасини топишга муваффақ бўлишди, деб ёзади «МИР 24».

Калифорния технология институти мутахассислари метан зарралари ҳаракатини моделлаштиришди, уларни аниқлаш пайтида шамолнинг тезлиги ва йўналишини ҳисобга олишди. Натижада улар зарралар йўлини бўшатилган жойига қайтаришга муваффақ бўлишди. Aниқланишича, эҳтимолий манбалардан бири марсоходдан бир неча ўн километр узоқликда — шимоли-ғарбий кратернинг пастки қисмида жойлашган.

Метаннинг топилиши Марс тадқиқотчилари учун катта воқеа бўлди, чунки газ ҳаёт нишонаси бўлиши мумкин — уни кўплаб микроорганизмлар ажратади. Метан 330 йилдан кейин қуёш нури таъсирида парчаланишини ҳисобга олсак, демак, унинг манбаи яқинда фаоллашган ва шу кунгача фаол бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг