Украина бўйича уч томонлама музокаралар тўхтаб қолди – Зеленский
Украина президенти Зеленский ўзининг Миллий хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича котиби Рустем Умеров билан билан Америка томони билан алоқалари ҳақида суҳбатлашганини маълум қилди.
Унинг айтишича, «ҳозир Эрон атрофидаги вазият туфайли уч томонлама учрашув учун ҳали керакли сигналлар йўқ».
«Аммо хавфсизлик ҳолати ва кенгроқ сиёсий контекст бизга уч томонлама дипломатик ишларни қайта бошлашга имкон бериши билан, бу амалга оширилади. Украина бунга тайёр», – дейди у.
Маълумот учун, янги учрашув март ойи бошида Абу-Дабида ўтиши кутилган эди. Бу учрашув Яқин Шарқда уруш бошланишидан олдин келишиб олинган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter