Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми тўхтамаяпти» – Зеленский

«Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми тўхтамаяпти» – Зеленский

Украина еткачиси Володимир Зеленский бугун, 10 октябр куни эрталабдан бир қатор марказий шаҳарлар, жумладан, Киевга уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбон бўлганлар ва ярадорлар борлигини маълум қилди.

«Тўлиқ миқёсли урушнинг 229-куни. 229-кунда улар бизни йўқ қилишга ва ер юзидан ўчиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бутунлай. Запорожеда уйида ухлаётган одамларимизни йўқ қилинг. Днепр ва Киевга ишлаш учун кетган одамларни ўлдиринг!

Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми тўхтамаяпти. Ракета зарбалари бериляпти. Афсуски, қурбонлар ва ярадорлар бор. Сиздан илтимос қиламан: бошпаналарни тарк этманг. Ўзингизга ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг. Келинг, сабр қиламиз ва кучли бўламиз», – дейди Зеленский.

Украина ИИВ раҳбари маслаҳатчиси Антон Герашченко Киевдаги зарбалар оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна 12 киши яралангани ҳақидаги фактни эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда Киев марказига берилган ракета зарбалари оқибатлари тасвирланган видеолар тарқалмоқда.

Айни пайтда Киевда метро станциялари фаолияти тўхтатилган. Улар бомбапаноҳ сифатида фойдаланилиши маълум қилинди. Киев аҳолиси шаҳар метроси ичида яширинишга мажбур бўлишяпти.

Пойтахт мэри Кличко Киев аҳолисини иложи бўлса шаҳарга бормасликка, чекка ҳудудлар аҳолисини эса пойтахтга бормасликка чақирди.

Украина оммавий ахборот воситалари Киев, Лвов ва Днепропетровскда янги портлашлар ҳақида хабар бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг