Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина олдида турган икки асосий вазифа ошкор қилинди

Украина олдида турган икки асосий вазифа ошкор қилинди

Украина Олий Радаси депутати Ярослав Железняк 2024 йил мамлакат олдига қўйилган икки асосий вазифани айтди.

Железнякнинг фикрича, Киев олдида ушбу йилда давлат бюджетининг ўзини-ўзи таъминлаш даражасини ошириш ва Украина ҳарбий саноатини ривожлантириш вазифаси турибди. Бу ҳақда Рада депутати ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

«Менимча, бу йил, яъни 2024 йилда бутун мамлакат учун иккита мақсадимиз бўлиши керак: келаси йил бюджетимизнинг ўзини-ўзи таъминлаш даражасини максимал даражада ошириш (ташқи молиявий ёрдам даражаси пасайиши аниқ). Ва қандай қилиб бўлсада ўзимизнинг ҳарбий ишлаб чиқариш саноатимизни максимал даражада ривожлантиришимиз керак», дейди Железняк.

Депутатнинг таъкидлашича, «барча қарорлар, ҳаракатлар ушбу муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши керак».

Эслатиб ўтамиз, АҚШ томонидан берилиши кутилаётган 61 миллиард доллар ва ЕИ ажратиши мумкин бўлган 50 миллиард евро масаласи ҳануз ҳал этилганича йўқ. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг