Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина Қора денгиз флоти штаб-квартирасига ракета зарбаси берди

Украина Қора денгиз флоти штаб-квартирасига ракета зарбаси берди

Россия мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучлари Севастополдаги штаб-квартирага зарба бергани ҳақида хабар берди.

Украина қуролли кучларининг Севастополга ҳужуми чоғида бир ҳарбий бедарак йўқолган, Қора денгиз флоти штаб-квартираси биносига зарар етган.

Шаҳар мэри Михаил Развожаевнинг сўзларига кўра, штабнинг фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрмаган, кўчадаги одамлар эса жабрланмаган. Дастлаб губернатор навбатдаги зарба хавфи ҳақида маълум қилган, бироқ кейинроқ ракета ва ҳаво ҳужуми таҳдиди тўхтаганини билдирган. Шу билан бирга у аҳолидан шаҳар марказига бормасликни сўраган.

Зарбадан сўнг флот штаб-квартирасида ёнғин чиқди, уни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Развожаевнинг сўзларига кўра, ракета парчаси Луначарский театри яқинига келиб тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг