Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина Россия ҳудудини ўққа тутди. Қурбонлар бор

Украина Россия ҳудудини ўққа тутди. Қурбонлар бор

Украина Қуролли кучлари Россиянинг Белгород шаҳри марказини ўққа тутди. Бу ҳақда губернатор Вячеслав Гладков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бола ҳалок бўлган ва бошқа жароҳатланганлар бор.

Гладковнинг айтишича, шаҳарда ракета ҳужумидан огоҳлантириш сиренаси ишга туширилган. У барча маҳаллий аҳолини бошпанага яшинишга чақирди. «Хавф сақланиб қолмоқда», дея қўшимча қилган у.

Сўнгги маълумотларга кўра, Украинанинг Белгородга зарба бериши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етган, улардан бир нафари бола. Жароҳатланганлар сони 45 нафарга етди, улардан 4 нафари болалар экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 декабр куни Россия Украина ҳудудига, жумладан Киевга кенг кўламли ракета ҳужумларини уюштирганди. Оқибатда 39 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани, 160 киши жароҳатлангани айтилганди. Зеленский тез орада Украина жавоб қайтаришини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг