Украина тан олинмаган республика раҳбарини 15 йилга ҳукм қилди
Украина суди айирмачи, тан олинмаган Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилинни сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси Телеграм-каналида маълумот берилди.
«Тан олинмаган ДХР рахбари 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Пушилин Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш ҳамда босқинчилар билан ҳамкорлик фаолиятида айбланмоқда.
Таъкидланишича, айблов унинг буйруғи билан республикада Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказилгани сабабли қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Пушилин Украинанинг Донецк вилоятида ўзини мустақил дея эълон қилган ҳудудни 2018 йилдан бери бошқариб келади. Ҳудуд 2022 йил 30 сентябрда Россия томонидан аннекция қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter