Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой Украина борасида жиддий хавотир билдирди

Хитой Украина борасида жиддий хавотир билдирди

Хитой Ташқи ишлар вазири Цин Ган украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида, хусусан хитойлик вазир Россия-Украина можаросининг чўзилиб кетганидан жиддий хавотир билдирган.

«Умид қиламизки, барча томонлар хотиржам, оқилона ва вазминликни сақлаб, тинчлик музокараларини имкон қадар тезроқ давом эттиради ва сиёсий келишув релсларига қайтишни талаб қилади.

Украина ва Россия мулоқот ва музокараларга умидини сақлаб қолади ва улар қанчалик қийин ва мураккаб бўлмасин, сиёсий ечим эшигини ёпмайди», — деган Цин Ганг суҳбат давомида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Украина можаросини ечишда ўз таклифини ўртага ташлаганди. Бу ташаббус Ғарб томонидан совуқ кутиб олинди ва «Россия тегирмонига сув қуйиш» дея баҳоланди. 

Шунингдек, Хитой раҳбари Си Цзинпин ҳам тез орада Россия ва Украина раҳбарлари билан музокалар ўтказиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг