Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги Зеландия соҳилларида 3 миллион долларлик кокаин топиб олинди  

Янги Зеландия соҳилларида 3 миллион долларлик кокаин топиб олинди  

Янги Зеландия полициячилари денгиз соҳилида умумий қиймати 3 миллион доллар (Янги Зеландия доллари)га тенг 20 қадоқ кокаин топиб олишди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари уни Австралияга йўл олган юкнинг маълум бир қисми бўлиши мумкин, деган тахминда.

Австралия чегара кучлари 2018 йили Янги Жанубий Уэльснинг шимолий қирғоғида кокаин олиб кетаётган кемани қўлга олишади. Наркодилерларни ҳибсга олиш жараёнида икки нафар йигитча гиёҳванд моддаларни сувга ирғитганини кўришган.

Янги Зеландия полицияси тахминига кўра, Бетелс-Бич соҳилида топилган кокаин — ўша кемага тегишли. Негаки қадоғи ва тамғаси бир йил аввалгиси билан бир хил. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ўша жойни итлар ёрдамида яна бир бор тинтиб чиқишди, шунингдек, қирғоқни вертолётда туриб кўздан кечиришди.

Маҳаллий ҳукумат аҳолини соҳил бўйида шубҳали топилмаларни кўрганда зудлик билан хабар беришга чақирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг