Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ элчихонаси сайловлар бўйича баёнот берди

АҚШ элчихонаси сайловлар бўйича баёнот берди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 9 июл куни бўлиб ўтган президентлик сайловлар бўйича баёнот берди ва Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини эълон қилди.

«АҚШ элчихонаси Ўзбекистон ватандошларини сайловдаги иштироки учун олқишлайди ҳамда сайловда Президент Мирзиёевни қўллаб-қувватлаганликларини қайд этади. Президент Мирзиёев янги ваколатлари доирасида ўз вазифасини бажаришга киришар экан, Қўшма Штатлар унинг ислоҳотлар ва бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан, қонун устуворлиги, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро назорат ва мувозанатни таъминлаш, шахсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш каби кун тартибида турган масалаларни илгари суришда ёрдам беришга тайёрлигини билдиради», дейилади баёнотда.

«Демократик тизимлар сайлов жараёнларининг яхлитлигини таъминлашдан ташқари, овоз беришда қатнашаётган ватандошларни ҳақиқий, рақобатбардош танлаш имконияти билан ҳам таъминлаши лозим. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини келгуси сайловларда ДИИҲБнинг тавсияларини тўлиқ бажаришга чақиради», қайд этилган баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг