Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Дунё бўйлаб» телеканали бошловчиси антибиотик дори қабулидан сўнг вафот этди

«Дунё бўйлаб» телеканали бошловчиси антибиотик дори қабулидан сўнг вафот этди

«Дунё бўйлаб» телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова вафот этди.

Маълум қилинишича, 12 сентябрь, сешанба куни кечқурун Рамина Ягафарова Чилонзор туманидаги хусусий клиникада даволанаётган онасининг ёнига келган. Журналист томоғи оғригани сабабли ўзининг ёнида бўлган «Левофлоксацин» (антибиотик) дорисидан бир дона ичган. Орадан 10-15 дақиқа ўтиб эса унда тутақаноқ кузатилган ва ҳушини йўқотган.

Клиника шифокорлари томонидан аёлга биринчи ёрдам кўрсатилган ва у реанимация бўлимига ётқизилган, олиб борилган даво муолажалари натижасида Ягафарова ҳушига келган, аҳволи яхшиланган.

Бироқ 13 сентябрь куни соат 16:00 ларда Ягафаровани такроран тутқаноғи тутиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай соат 17:50 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Xabar.uz» таҳририяти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг