Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путиннинг Украина урушидаги асосий хатоси айтилди

Путиннинг Украина урушидаги асосий хатоси айтилди

2022 йил 24 февраль куни Украинага бостириб кирган Россия қўшинларини бошқарувчи ягона қўмондон тайинланмаган эди. АҚШнинг Урушни ўрганиш институти (ISW) хулосасига кўра бу президент Владимир Путиннинг Украина урушидаги асосий хатоларидан бири саналади.

Қайд этилишича, Путин Украинада қисқа муддатга узил-кесил ғалаба қозонишга шу қадар қаттиқ ишонганки, турли ҳарбий бўлинмаларнинг ҳаракатини мувофиқлаштирувчи ягона қўмондон тайинламаган. Қолаверса, Россия президенти тезкор ғалабага ҳарбий қўмондонларнинг шерик бўлишини истамаган. Украинадаги зафар олий бош қўмондоннинг, яъни Путиннинг шахсий хизмати ўлароқ тақдим этилиши режалаширилган.

ISW экспертлари вазият Иккинчи жаҳон уруши даврида шўро «доҳий»си Иосиф Сталин ва маршал Георгий Жуков ўртасидаги муносабатларни ёдга солишини қайд этган.

«Сталин маҳдуд ва номатлуб ҳарбий тажрибаси эга эди. Шу сабаб у Жуковнинг шуҳратига ғашлик билан қараган. Путиннинг эса умуман ҳарбий тажрибаси йўқ. Бу омил унинг ҳужумга масъул қўмондон тайинламасликка ундаган. Чунки бу ҳол кутилаётган ғалабада Путинни орқа планга суриши мумкин эди», – дейилади  ISW таҳлилида.

Фақат 2022 йил апрель ойидагина, тезкор ғалаба ҳақидаги гаплар сароб экани маълум бўлгач, генерал Александр Дворников Украинадаги қўшинлар қўмондони этиб тайинланган. Аммо у бу лавозимда бир ой ҳам фаолият юритмади. Кейин қўмондон ва ҳарбий командирлар тез-тез алмаштирилди. Бу эса қўшин орасида парокандаликни кучайтирди, деб хулоса қилади Урушни ўрганиш институти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг