Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда ўзини осган боғча мудираси касалхонада вафот этди

Андижонда ўзини осган боғча мудираси касалхонада вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабгача таълим муассасаси мудираси ўз жонига қасд қилгани хабари берилган эди.

Аёлнинг ўз яшаш хонадонида ўзини осганига устига келиб қолган яқинларининг ҳаракатлари натижасида у хушсиз ҳолда касалхонага ётқизилгани, шифокорлар унинг ҳаёти учун курашаётганидан ҳам бохабарсиз.
Манбамизга кўра, кеча мудира касалхонада вафот этди.

Мудиранинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича 4 майдаёқ (воқелик содир бўлган кун) прокуратура томонидан терговга қадар тешириш ҳаракатлари бошланган эди.

Терговга қадар текшириш ишлари ҳали якунлангани йўқ. Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мудиранинг ўз жонига қасд қилиши ва икки ҳафтадан сўнг вафот этганига оид урчиган гап-сўзларга ойдинлик киритилгач, барчасига ҳуқуқий баҳо берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг