Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вайроналар остидан ўзбекистонлик тирик топилди

Вайроналар остидан ўзбекистонлик тирик топилди

Туркиянинг Каҳраманмараш вилоятида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси Бойбеков Рашид Анвар ўғли топилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар берди.

Қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган ватандошимиз ҳозирда «Şütçü İmam Üniversitesi Tıp Fakültesi» шифохонасига жойлаштирилган ва илк ёрдам кўрсатилмоқда.

Куни кеча Туркиядаги зилзилада бир ўзбекистонлик ҳалок бўлгани, тўрт ҳамюртимиз бедарак йўқолгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг