Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Стубб: Украина бўйича тинчлик музокараларида эҳтиёткорона силжиш бор

Стубб: Украина бўйича тинчлик музокараларида эҳтиёткорона силжиш бор

Финляндия президенти Александр Стубб Украинадаги урушни тугатишга қаратилган музокараларда муайян ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини маълум қилди.

Унинг CNN телеканалига билдиришича, 12 ноябр куни Москвада Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Владимир Путин билан муҳим музокара ўтказиши кутилмоқда.

Шундан сўнг АҚШ вакилларининг Дублинда Владимир Зеленский билан учрашиши режалаштирилган.

Стуббнинг таъкидлашича, яқин бир-икки ҳафта ичида Россия, АҚШ, Украина ва Европа вакиллари иштирокида янги музокаралар ўтказилиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 10–11 ноябр кунлари Абу-Дабида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг