Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пиёдани уриб қочиб кетган қора Malibu топилди

Пиёдани уриб қочиб кетган қора Malibu топилди

Ижтимоий тармоқларда бугун тонгда Тошкентда қора Малибу катта тезликда пиёдани уриб воқеа жойидан қочиб кетгани, 45 ёшли шахс воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, бугун, 11 май куни соат 04:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчаси Оқ-тепа лаваш биноси қаршисида 2004 йилда туғилган (эркак) С.А.  Malibu 2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1979 йилда туғилган Ю.Ж.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг