Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исёнчилар Сурияда нима режа қилмоқда? Гуруҳ раҳбари изоҳ берди

Исёнчилар Сурияда нима режа қилмоқда? Гуруҳ раҳбари изоҳ берди

Суриядаги исёнчи Ҳаят Таҳрир аш-Шом гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жулоний аксилҳукумат кучлари коалициясининг мақсади Сурия президенти Башар ал-Асадни ағдариш эканлигини айтди.

Алеппо ва Хамадаги жангарилар муваффақиятидан кўп ўтмай эълон қилинган CNN телеканалига берган интервьюсида у институтлар ва «халқ томонидан сайланган кенгаш» асосида ҳукумат яратиш ниятини эълон қилди.

«Биз мақсадлар ҳақида гапирадиган бўлсак, инқилобнинг мақсади бу режимни ағдариш бўлиб қолади. Биз бунга эришиш учун барча мавжуд воситаларни ишга солишга ҳақлимиз», — деди Абу Муҳаммад ал-Жулоний.

«Режим мағлубиятининг уруғлари бошиданоқ экилган эди. Эронликлар вақтдан ютиб, уни жонлантиришга ҳаракат қилишди, кейин эса руслар уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишди. Аммо ҳақиқат қолмоқда: бу режим ўлди», — дея қўшимча қилди гуруҳ раҳбари.

ХТШ бошчилигидаги ҳукуматга қарши суриялик гуруҳлар ҳужуми 27 ноябр куни бошланган. Тез орада улар шимоли-ғарбдаги Алеппо вилоятидаги 15 қишлоқ ва ҳарбий базани, 30 ноябрга келиб эса худди шу номдаги шаҳарни эгаллади. 

5 декабрь куни Сурия армияси Хамадан чекинди, исёнчилар бу ерда ҳукумат мудофаасини ўтиб, марказий қамоқхонадан юзлаб маҳбусларни озод қилди. Бу шаҳар фуқаролар урушининг кўп қисми давомида Сурия ҳукумати назорати остида қолаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг